Sunday, 23 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Афғонистонлик жангарилар чегарада икки тожикистонликни ўлдирди

Афғонистонлик жангарилар чегарада икки тожикистонликни ўлдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон Чегара хизмати Хатлон вилоятининг Афғонистон билан чегарадош Фархор туманида истиқомат қилувчи уч кишига “Толибон” жангарилари томонидан ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Жангарилар Калашников автомати ва минометдан “Нива” автомобилига ҳужум қилган, автомобилда уч нафар ўрмон ходими бор эди: улардан икки нафари ҳалок бўлди, бир нафари жароҳат олди. ТР чегара хизматидаги манба 27 август куни берган хабарга қараганда, ўрмон инспекторлари фаолият учун расмий лицензияга эга бўлган, ўша куни улар пичан ўриш учун йўлга чиққан эди, бироқ қўшни давлат ҳудудидан ўққа тутилдилар. «Дастлабки тергов шуни кўрсатмоқдаки тожикистонликлар Калашников автомати ва минометдан отиб ўлдирилган», - дейди суҳбатдош. Унинг сўзларига қараганда, айни дамда тожик-афғон чегараси назоратга олинган ва у ерга қўшимча чегара хизмати ва милиция кучлари ташланган. 27 август куни ҳодиса жойига иккита вертолётда Душанбедан ҳуқуқ тартибот идораларининг юқори лавозимли вакиллари етиб келди, улар орасида ички ишлар вазири ва МХДҚ раиси бор. Афғонистон чегараси яқинида ҳалок бўлган Фархорлик икки фуқаронинг жасади экспертиза учун туман марказий шифохонасига олиб келинди. «Тергов давом этмоқда ва тегишли идоралар барча тахминларни кўриб чиқмоқда. Экспертизадан сўнг ўлдирилганларнинг жасади дафн учун қариндошларига берилади», - дея ўз сўзига қўшимча қилди манба.
Мой аккаунт