Monday, 03 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

18 га тўлмаган ўзбекистонлик - "бола" ва у бепул даволанади

18 га тўлмаган ўзбекистонлик - "бола" ва у бепул даволанадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ёши 18 гача бўлган ўзбекистонлик болаларга вазирлик тизимидаги муассасаларнинг ҳаммасида бепул хизмат кўрсатилиши белгиланган буйруқни эълон қилди. Бунга қадар бепул даволаниш имтиёзи 14 ёшгача бўлган болаларга дахлдор эди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 18 ёшгача бўлган болалар вазирлик тизимига кирувчи тиббий муассасаларда бепул даволанажаги тўғрисидаги 10 июлда имзоланган буйруқ 26 июль куни вазирлик сайтида эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири буйруғида "ёши 18 гача бўлган ўзбекистонлик барча болаларга (туғилганига 17 йилу 11 ою 29 кун бўлганлар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларининг ҳаммасида бепул хизмат кўрсатиш белгилаб қўйилсин", дейилган. 225-буйруқ матни билан танишиш жараёнида: "Шу пайтгача ҳам болалар бепул даволанмасмиди?" деган савол туғилди ва бу саволни вазирликнинг ўзини таништирмаган масъул ходимига бердик: - Олдин "болалар" деганда 14 ёшгача бўлганлар тушунилар эди. Энди қонунга биноан ёш цензи ўзгарди ва "болалар" тушунчаси 18 ёшгача бўлганларни қамраб олади, деди вазирлик расмийси. Озодлик: Болаларни, яъни ёши 18 гача бўлганларни мулк шаклидан қатъи назар барча тиббиёт муассасалари бепул даволашга мажбурми?
Мой аккаунт