Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

2 миллиард долларлик хазинани қўриб келган Нукус музейи раҳбари ҳимоясига имзо тўпланмоқда

2 миллиард долларлик хазинани қўриб келган Нукус музейи раҳбари ҳимоясига имзо тўпланмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўтган жума куни ишдан олинган Нукусдаги Савицкий музейи директори Мариника Бобоназаровани ҳимоя қилаëтган ва коллекция тақдиридан хавотир билдирган ташаббус гуруҳи Тошкентдаги Илҳом театри фойесида пайшанба куни имзо тўплаш тадбири ўтказди. Бу тадбирга "Plastilin art" ижодий гуруҳи раҳбари Ноила Гариффуллинанинг бош-қош бўлаëгани билдирилди. Нукус музейининг исми сир қолишни истаган муҳофизларидан бириниг Озодликка билдиришича¸ 27 август пешинга қадар Ўзбекистон Маданият вa Спорт вазири номига ëзилган норозилик хатига 140 киши имзо чеккан. Ноила Гариффуллинанинг айтишича хатга академик Эдвард Ртвеладзе каби ўнлаб маданият арбоблари ва рассомлар имзо чекишган. Бундан олдин Мариника Бобаназарованинг ишдан бўшатилишига Нукус музейи жамоаси норозилик билдириб, вазир имзолаган буйруқ остига Бобаназарованиниг лавозимига қайта тикланишини талаб қилган ёзувларни қолдирган эди. Нукусдаги Қорақалпоқ Давлат cанъат музейи муҳофизи Озодлик радиоси билан суҳбатда музейнинг 86 кишилик меҳнат жамоаси Бобаназаровани қайта тиклаш борасидаги мактубга имзо чеккан. Таъкидланишича¸ Нукусда жойлашган Савицкий номидаги музей директори ишдан бўшатилиши ортидан "музей талон-тарож бўлиш хавфи остида қолмоқда".
Мой аккаунт