Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

3 яшар набирасини тириклайин кўмган аёл судланади

3 яшар набирасини тириклайин кўмган аёл судланадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистоннинг Хатлон вилоят прокуратураси бувиси томонидан уч ёшли боланинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши терговини якунлади. «Қотиллик» моддаси бўйича очилган жиноят иши судга оширилди. Бу ҳақда 4 декабрь куни вилоят прокуратураси вакили маълум қилди. Ҳодиса 12 сентябрь куни Абдураҳмон Жомий туманидаги Ифтихор жамоатидаги Навобод қишлоғида юз берган. 58 ёшли Хожарой Ашурова ўз набираси Беҳрузжонни аввалига бўғиб қийнаган, сўнг тупроққа кўмиб юборган. «Сўроқ вақтида Хожарой Ашурова нафақат уйда, балки одамлар олдида ҳам доимий равишда жанжаллашиб келган келини Гулсанам Боймуродовани ёқтирмагани боис набирасини ўлдирганини тан олди», - деди прокуратура вакили. Беҳрузжоннинг онаси Гулсанам Боймуродова ўғлини ўлдирган қайнонасини кечирганини айтди: «Мен эрим билан ажрашиш ниятим йўқ, бироқ бу уйда яшай олмайман. Бу ердаги ҳамма нарса менга Беҳрузжонни эслатади». Фожиадан сўнг Гулсанам отасининг уйига қайтиб келди. У қайнонаси билан муносабатлари яхши бўлмаганини тасдиқлади: «Бу каби жанжал ва тўполонлар ҳар бир оилада бўлиб туради. Аммо бу жанжаллар болани ўлдиришга сабаб бўлиши керак эмас» Ўз бувиси томонидан Беҳрузжоннинг ўлдирилиши Тожикистон аҳолисини даҳшатга солди.
Мой аккаунт