Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

7- синф ўқувчисини зўрлаганлар устидан суд бошланди, ҳокимлик қизнинг уйини таъмирламоқда

7- синф ўқувчисини зўрлаганлар устидан суд бошланди, ҳокимлик қизнинг уйини таъмирламоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ҳомиласи мулозимлар топшириғи билан уйида йўқ қилингани айтилаётган 7- синф ўқувчисини зўрлаганликда, у билан жинсий алоқа қилганликда гумон қилинаётганлар устидан 20 август куни Жиноят ишлари Бешариқ туман судида (Фарғона вилояти) маҳкама жараëни бошланди. Судланувчилар орасида зўрлангани айтилаётган 14 яшар қизнинг онаси ҳам бор. Ўзбекистон Бош прокуратураси мулозимининг Озодликка билдиришича¸ ”Фарғона вилояти, Бешариқ туманида яшовчи ғараз ва паст ниятларда моддий наф кўриш эвазига ўзининг 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган фарзандини жинсий алоқа қилишга ундаган 39 яшар аëл содир этган жиноят ишини суд кўриб чиқмоқда”. Прокуратура расмийсига кўра¸ суд жараëнида 22-36 ëш оралиғидаги уч нафар оилали ва болали эркак 14 ëшга тўлмаган қизни зўрлашда айбланмоқда. Фарғона вилоят суд-психиатрия экспертизасининг Озодлик тасарруфида нусхаси мавжуд бўлган хулосасига кўра¸ бу тўрт нафар айбланувчи “ўзининг ҳаракатларини тушуниб қилган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган”. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди вакилининг Озодликка 20 август куни билдиришича¸ "Ўзбекистон Жиноят кодексининг 28- 118- моддаси 4-қисми ва 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4 -қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятни содир" қилганлик бўйича айбланаëтган 39 яшар аёлга (зўрлангани айтилаётган қизнинг онаси) нисбатан суд давомида “тилхат” эҳтиëт чораси қўлланилган.
Мой аккаунт