Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Аҳмадбойнинг қўлга олинганига 4 ой тўлди, куйган мижозлари умид билан яшамоқда

Аҳмадбойнинг қўлга олинганига 4 ой тўлди, куйган мижозлари умид билан яшамоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Молиявий пирамида тузган чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоев фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинганига роппа-роса 4 ой бўлди. Расмий идоралардан олинган маълумотга кўра, ҳозирда тергов иши давом этаяпти ва Турсунбоев иши бўйича маҳкама янги йилдан бошланиши режаланган. “Аҳмадбой иши бўйича маҳкама янги йилда бошланади” 38 яшар Аҳмадбой Турсунбоев иши бўйича тергов жараёни давом этаётгани ҳақида Озодликка маълум қилган ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, тергов йил охирига қадар тугаши ва янги йил бошида маҳкама бошланиши кутилмоқда. Ўзбек телеканалларида намойиш этилган ҳужжатли фильмларда келтирилган расмий айбловга кўра¸ Аҳмадбой Турсунбоев сўнгги беш йил давомида одамлардан икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келган. Бу маблағнинг жами миқдори қанчалиги тергов тугагач аён бўлиши кутилмоқда. Ҳуқуқ- тартибот идоралари ҳисоб-китобича, Аҳмадбой мижозлари сони жами 45 минг атрофида бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ариза билан расмий идораларга мурожаат қилган. “Аҳмадбой мижозлари пули тақдири ҳануз номаълум” Ҳозирча Турсунбоев ишига алоқадор расмий идоралар Аҳмадбой мижозлари пулларининг эгаларига қайтарилиш-қайтарилмаслиги борасида бирор расмий билдириш эълон қилгани йўқ.
Мой аккаунт