Sunday, 16 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

АҚШ Мудофаа вазири ва НАТО Бош котиби тортишиб қолишди - ким ҳақ?

АҚШ Мудофаа вазири ва НАТО Бош котиби тортишиб қолишди - ким ҳақ?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
АҚШ Мудофаа вазири ва НАТО Бош котиби 2014 йилги оммавий сафарбарлик юзасидан “тортишиб қолишган”. Жеймс Мэттисга кўра, ўшанда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб, жуда шошишган. Аммо, Йенс Столтенбергга кўра, бу – жуда тўғри, ўз вақтида берилган қарор бўлган. Икковлон ўртасидаги бу каби фикрлар келишмовчилиги НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Брюсселдаги сўнгги саммити ортидан уюштирилган матбуот анжумани чоғида кузатилган. 2011 йилда Ўзбекистонга бевосита чегарадош Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг сони 100 мингдан ортган. Аммо шунча катта сондаги хорижий иттифоқ қўшинларининг 13 йиллик ҳозирлиги ортидан ҳам, афғон можароси на-да ҳарбий ва на-да сиёсий йўлда ечим топган. Шундай экан, 2014 йилги оммавий сафарбарликка берган баҳоларида ким ҳақ? – АҚШ Мудофаа вазирими ва ёки НАТО Бош котиби? Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Францияидан асли ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт