Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Андижонга Тошкентдан "ревизорлар" борди. Аҳолига шикоят қилмаслик буюрилди.

Андижонга Тошкентдан "ревизорлар" борди. Аҳолига шикоят қилмаслик буюрилди.У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов бошчилигидаги махсус ҳукумат гуруҳи 2 апрель куни Андижон вилояти Бўз туманида аҳоли шикоятларини ўрганишни бошлади. Гуруҳнинг Бўзга келиши арафасида - 30 март куни вилоят ҳокими ва ўринбосарлари Бўз туман фаоллари билан мажлис ўтказиб, унда бевосита қатнашганларнинг Озодликка билдиришича¸ аҳолидан шикоят кўламини сунъий равишда камайтиришни талаб қилган. Мажлисда¸ хусусан¸ ички ишлар¸ прокуратура¸солиқ шунингдек газ ва свет идоралари вакилларига уйма-уй юриб, аҳолини текширувчиларга шикоят қилмаслик, акс ҳолда яқинларидан кимдир ишсиз қолиши ёки ўқишдан ҳайдалиши мумкинлигидан огоҳлантириш топширилган. Андижонча ҳозирлик? Бўз туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан бирининг 3 апрель куни Озодликка маълум қилишича¸ президент маслаҳатчиси бошчилигидаги текширувчилар гуруҳи 2 апрель куни Бўз туманида аҳоли шикоятларини ўрганишни бошлаган.
Мой аккаунт