Андижонлик аёл: Эримни Москвада Ўзбекистон МХХ ходимлари қўлга олди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россияда "қочқинлик сўровчи" мақомида юрган андижонлик Ҳавасбек Алижонов 1 ноябрь куни Москванинг Фрунзенская метроси яқинида номаълум шахслар томонидан ушланди. Бу ҳақда Озодликка ҳодиса жойидан Алижоновнинг турмуш ўртоғи хабар қилди. Унинг айтишича, қора кийим кийган, миллати ўзбек уч шахс унга Ўзбекистон махфий хизмати ҳужжатларини кўрсатган.
Бу хабарни Озодликка етказган унинг рафиқаси Зулҳумор Алижонованинг ишонишича, қора кийимда бўлган бу шахслар Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимларидир: