Wednesday, 26 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Андижонни тўғридан-тўғри Мирзиёевга ҳисобот берадиган текширувчилар босди

Андижонни тўғридан-тўғри Мирзиёевга ҳисобот берадиган текширувчилар босдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон вилояти ҳокимлигидаги Озодлик манбаларига кўра, Тошкентдан келган "қарийб бир минг кишилик махсус гуруҳ" Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва халқ хўжалиги соҳаларини текширишга ташланди. Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари, солиқ, молия ва бошқа вазирликлар ходимларидан ташкил этилган гуруҳга фақат мамлакат Бош вазирига бўйсуниши ва унга раҳбарларни ишдан бўшатиш ва, ҳаттоки, ҳибсга олиш ваколати берилгани айтилади. Андижон вилоятига Тошкентдан юборилган қарийб минг кишидан иборат махсус гуруҳ Асака шаҳри, Избоскан ва Булоқбоши туманларида текширув бошлаган. Озодликка бу ҳақда хабар берган вилоят ҳокимлигидаги манбанинг айтишича, текширувчилар асосан Миллий хавфсизлик хизмати ходимларидан иборат: “Асака шаҳрига 400 киши ташланган, барча ташкилотлар текшириляпти. Ўзимиздан ҳеч кимни аралаштиришмаяпти. Тўғридан-тўғри Мирзиёвга телефон орқали ҳисобот бермоқда. Ҳокимларни ҳам текширяпти. Ваколатлари жуда катта экан. Хоҳлаган одамини ишдан оляпти, хоҳлаганини ишга қўяяпти”, деди вилоят ҳокимлигидаги манба. У, айниқса, паспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари қаттиқ текширилаётганини айтди: “Вилоят ГАИсини қаттиқ олишяпти. Аввал 9 кишини, кейин яна 13 нафар раҳбар ва инспекторларни МХХнинг подвалига тиқиб қўйишди. Паспорт берадиган бўлимдан ҳам ҳибсга олинганлар бор”, деди манба.
Мой аккаунт