Айбланувчининг 20 минг долларини олиб қўйган терговчи қамоққа олинди - BBCUZBEK.COM
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Солиҳ Раҳмонов ўзи тергов қилган диндорларнинг 20 минг долларга яқин пулини ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган. У "Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда гумонланиб қўлга олинган Насиба ва Умида Узоқоваларнинг уй олиш учун йиғиб қўйган пулини мансабини суиистеъмол қилган ҳолда тортиб олгани айтилмоқда. Солиҳ Раҳмоновга Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168 - моддаси: Фирибгарлик, 206-модда: Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 209-модда: Мансаб сохтакорлиги каби айблар қўйилган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.