Wednesday, 29 July, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Аёлни тепган тошкентлик мелиса ишдан ҳайдалди

Аёлни тепган тошкентлик мелиса ишдан ҳайдалдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентнинг Учтепа тумани Фарҳод маҳалласи участка нозири Иззатилла Ҳошимов 55 яшар аёлни тепгани учун ишдан ҳайдалди. 10 апрель куни милиция формасидаги кишининг руҳий ҳаста экани айтилган аёлни калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан кескин қораланди. Озодлик ушбу воқеа тафсилотларини аниқлаб, аёлни тепган киши участка нозири Иззатилла Ҳошимов эканини маълум қилганди. 19 апрель куни Озодликка маълум бўлишича, Учтепа тумани Фарҳод маҳалласи участка нозири Иззатилла Ҳошимов тўрт кун аввал ишдан ҳайдалган ва унинг ўрнига Фазлиддин Исроилов тайинланган. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, Ҳошимов айнан катта ёшдаги аёлни маҳалла аҳли орасида тепгани учун ишдан бўшатилган: "Иззатилла Ҳошимовнинг ўша аёлни тепгани видеоси катта шов-шув бўлиб кетди. Бунинг устига Озодлик радиоси унинг ўзини топиб, интервью қилиб, мақола чиқаргач раҳбарият уни бўшатишга қарор қилди. Уч кун аввал унинг ўрнига Фазлиддин Исроилов Фарҳод маҳалласи участка нозири этиб тайинланди", деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги исмини очиқламаётганимиз манба.
Мой аккаунт