Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Бош прокуратура Каримова уйидан чиққан бойликлар мусодара этилганини билдирди

Бош прокуратура Каримова уйидан чиққан бойликлар мусодара этилганини билдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистоннинг аввалги президенти тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Тошкентдаги яшаш манзилларида 985 турдаги тарихий маданий ва бадиий аҳамиятга эга қимматликлар деб топилган ҳамда умумий қиймати 12,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари аниқланган ва мусодара қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси 11 январ куни маълум қилди. Бош прокуратура баёнотида айтилишича, Каримованинг уйидан топилган ва хатланган ашёлар орасида санъат асарлари, картина, сўзана, миллий тақинчоқлар, сопол, ёғочдан ишланган миллий ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар бор. "Картиналар ва санъат асарлари суд ҳукмига кўра давлат эгалигига ўтказилиб, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи Давлат музейи, Фарғона вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Чирчиқ шаҳар тарих музейларига топширилган", - дейилади Бош прокуратура баёнотида. Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г. Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунлангани, иш судга оширилгани ҳақида маълум қилганди. Бош прокуратура баёнотида айтилишича, айни пайтда тегишли соҳа идоралари иштирокида Швейцария, Франция, Россия Федерацияси, Латвия ва бошқа давлатлар ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан қўлга киритилган активларни қайтариш масаласида иш олиб борилмоқда.​ "Швейцария федерал прокуратураси билан ҳамкорликда экспертларни жалб қилинган ҳолда Г.Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг миллий бойликка тааллуқлилигини аниқлаш ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда", - дейилган Бош прокуратура баёнотида.
Мой аккаунт