Боткен Апқани билан Сўх Ленбурги чегараси аниқланди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Апқан қишлоғи билан Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти, Сўх туманидаги Ленбург қишлоғи ўртасидаги чегара чизиғи аниқланди. Бу маълумотни Озодлик радиоси Қирғизистон давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан олди. Бу хабар етиб келган 5 март куни сўхликлар билан қирғизистонлик чегарачилар ўртасида январнинг бошида содир бўлган можарога роппа-роса икки ой тўлди. Қирғизистон давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими вакили Гулмира Бўрубаеванинг Озодликка билдиришича, Қирғизистоннинг Апқан ва Ўзбекистоннинг Ленбург қишлоқларини ажратиб турувчи ариқни баҳорги тозалаш зарурати пайдо бўлгач, апқанликлар бу масалани парламент спикери Асилбек Жээнбеков билан учрашувда кўтарган. - Шундан сўнг, деди Гулмира Бўрубаева, биз маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда Ўзбекистоннинг чегара хизмати ва ҳокимият вакиллари билан учрашдик ва ўша учрашувда Апқан ва Ленбург қишлоқлари ўртасидаги чегара чизиғи аниқланди.