Чироқ йўқлигидан норозилар билан электр идораси ходимлари ўртасида муштлашув бўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
24 май куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Оққудуқ қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аҳоли электр муаммоси боис норозилик акцияси ўтказди. Чироқчидан олинган хабарга кўра, воқеа жойига келган электр идораси ходимлари билан аҳоли ўртасида муштлашув келиб чиққан. Норозилик йиғини ҳақида Озодликка хабар берган чироқчиликка кўра, у воқеага шахсан гувоҳ бўлган: “24 май куни соат 19дан ўтганда “Чорвадор” подстанцияси олдига фуқароларимиз норозилик билдириб чиқишди. Электр идораси ходимлари билан аҳоли ўртасида муштлашув бўлиб кетди. Маҳалла поспонлари етиб келиб жанжални оммавий тус олишига тўсқинлик қилишди”, дея хабар йўллаган чироқчилик йигит воқеа жойидан олинган суратларни ҳам Озодликка жўнатди.