11:00, 18.06.2018 Жамият 1 705
Кичкинтойларнинг жонсиз таналари тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Самарқанд шаҳридаги хусусий туғуруқхоналарнинг бирида муддатидан аввал туғилган чақалоқлар сотилганлиги, сотишга тўғри келмаганлари эса ваҳшийларча ўлдирилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” “Ҳуқуқ” газетасининг 14 июндаги сонига таяниб хабар берган.
Зотан, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги хусусий туғуруқхона аниқланган.
Шифохона бошқарув ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллаган.
Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғуруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.
Акмалхон Эшонхонов
Теглар:
Самарқанд
жиноят
чақалоқ
Дўстларингиз билан бўлишинг:
Кейинги мақола:
Пентакампеонлар Швейцария тўсиғидан ўта олмади
Олдинги мақола:
Видео: Коутиньонинг чиройли голи ҳам Бразилия ғалабасига етарли бўлмади
Ўхшаш мақолалар
Даҳшат! Жиззахда ўғил отасининг бўғзига пичоқ тортди
18:57, 17.06.2018 5 596
Самарқандда отасини ўлдирган ўғилга онаси ёрдам берди
18:41, 13.06.2018 6 961
Намангандаги ваҳшийлик: 19 яшар йигитнинг ўлими қандай содир бўлганди?
11:48, 13.06.2018 14 344
Ошхонадаги жанжал ўлим билан якунланди
16:37, 09.06.2018 3 926
Қўйлиқда талончилар гуруҳи ушланди
15:11, 09.06.2018 4 026
Изоҳлар
Текшириш коди
Янги кодни кўрсатинг
Изоҳлар
Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!
Тавсия
Видео: Тошкентдаги “Эзидёр” ресторанини бузиш бошланди
20:12, 17.06.2018
5 139
Мирзиёев билан тушилган илк селфи интернетни ларзага келтирди
10:33, 17.06.2018
14 954
Чинозда Аҳмадбойнинг “шогирди” қўлга тушди
18:33, 16.06.2018
5 717
Сенатор “Автотест” бўйича ҳукумат қарорини ўзгартиришни сўраб чиқди
16:49, 16.06.2018
9 920
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
16:18, 15.06.2018
5 187
Сўровлар
Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?
Барча сўровлар