Wednesday, 10 June, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

domlalar

domlalarУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Мактабларда ўқитувчилар хашарга жалб қилинди. Жорий йилнинг 13 апрель якшанба куни Наманган шахрининг 1 -кичик туманида кўп қавватли бинолар, дўконлар олдида кўчаларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда "Навбахор" футбол ўйингохи қайтадан таъмирдан ўтказилди. Бесунақай йўлларни қайтадан асфальтлаб текисланди. Кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо уларнинг аксарияти туман мактабларидан келган ўқитувчилар экан. Хусусан Чуст тумани 53 мактаб, Тўрақўрғон туман Лангарбобо қишлоғининг 49 мактаб, Мингбулоқ туманининг 20 мактаб ўқитувчилари ва бошқа мактаблардан ўқитувчилар жалб қилинган экан .Улар билан сухбат ўтказганимизда ўқитувчиларни ихтиёрий-мажбурий равишда жалб қилинганлиги маълум бўлди. Тўғри Май ойида талабаларнинг спорт мусобақалари ўткизилади. Баҳонада илма-тешик бўлиб кетган йўллар чиройли кўринишга олиб келинмоқда. Бу ишларга кўпчиликни жалб қилмаса бўлмайди. Буни тўғри тушинамиз. Лекин, Чуст тумани 53 мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаётган ўз исмини айтмаслигимизни илтимос қилган бир муаллим билан сухбатда қуйидагиларни бизга маълум қилди: Ўзи бугун дам оладиган кунимиз. Кимнидир бугун тўйи, кимнидир онаси, фарзанди оғир бетоб, шундай пайтда хам тинчлик йўқ - деб жавоб берди. Ўзбекистон Республикаси конституциясида : "хар ким дам олиш , даволаниш хуқуқига эга" деб ёзилган. Хозирги рахбарлар йўқоридан яхши бахо олай деб хеч нарсадан таб тортмайдилар. Бу эса Қонунларни оёғ ости қилиш деганидир . Телевидения орқали ўқитувчиларга кенг шароитлар яратиб берилгани хақида оғиз кўпиртириб гапиршади. Юқорида келтирилган ахвол буни аксини кўрмоқда. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Наманган вилояти бўлими раиси З.Зокиров
Мой аккаунт