У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Давлат Думасининг айрим депутатлари носвойни наркотик модда деб тан олинишини қонунийлаштирмоқчи. Муҳожирлар ортидан Россияга кириб келаётган тамаки бу турининг маҳаллий ёшлар орасида оммавийлашиб бораётгани айтилмоқда.
Нос -- енгил наркотик моддасими?
Россия парламентининг қуйи палатаси бир гуруҳ аъзолари носвой савдоси учун жиноий жавобгарлик киритиш ташаббуси билан ҳукуматга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Депутатлар носнинг наркотик модда сифатида тан олиниши ва уни шунчаки тамаки эмаслигини исботлаб бериш ниятини билдирмоқда.
Ғоя муаллифи "Единая Россия" партияси вакили Александр Сидякин¸ асосан¸ Марказий Осиёдан келтирилаётган носнинг организмга психотроп ва кимёвий таъсирга эга эканини исботлаш мақсадида Наркотиклар айирбошлашини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Виктор Иванов ва Россия Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев номига сўровнома юборганини маълум қилди:
- Биз тегишли ташкилотлардан жавобни олиб, ҳукумат раҳбари номига ташаббускор гуруҳ номидан махсус хат йўллаймиз. Мен носвойнинг Россияда тарқалишига ҳуқуқ-тартибот идораларининг қаршилик кўрсата олмаётганидан таажубланиб қолдим, дейди нос сотиш тақиқланган бўлсада, бунинг учун жиноий жавобгарлик йўқлигини журналистларга билдирган депутат Александр Сидякин.