Tuesday, 16 June, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Фарғоналик рассомларга қарашли бино қайтарилади

Фарғоналик рассомларга қарашли бино қайтариладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғоналик рассомларга қарашли бинонинг маҳаллий тадбиркор тарафидан "олиб қўйилишига" қарши чиққан рассомларнинг норози овози Гулнора Каримовага ҳам бориб етгани айтилмоқда. Фарғоналик тадбиркор Гулбаҳор Турдиқулова тарафидан ўзлаштирилгани айтилаëтган шаҳар марказидаги бино ўз эгасига қайтарилади. Бу гапни бинонинг асл эгаси бўлган Ўзбекистон бадиий академиясининг мулозими комил ишонч билан айтди. Ўзини Озодликка тўла таништирган мулозим айни пайтда исм-шарифи эфирда айтилмаслигини маъқул кўрди. Суҳбатдошга кўра¸ 2005 йилдан бери тадбиркор Гулбаҳор Турдиқулова ва фарғоналик рассомлар ўртасида давом этаëтган бу жанжал Ўзбекистон бадиий академияси фойдасига ҳал бўлиш арафасида. - Бу бино Ўзбекистон вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 131-рақамли қарори билан Ўзбекистон бадиий академиясига оидлиги маҳкамлаб қўйилган. Аммо фарғоналик тадбиркор Гулбаҳор Турдиева айланма йўллар билан бу бинони ўз қўлига ўтказиб олди. Фарғона шаҳар ҳокимияти қарор чиқариб, бинони Гулбаҳор Турдиевага мавжуд қонунларга зид тарзда ўтказди. Бизнинг ҳуқушуносларимиз бу масалани ўрганганидан кейин ҳақиқат рўëбга чиқиб, бино ўз эгаси бўлган рассомларга қайтадиган бўлди¸ - деб таъкидлади академия мулозими.
Мой аккаунт