Saturday, 22 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Фермерлар “жонидан тўйиб” турган бир пайтда фермерликка танлов эълон қилинди

Фермерлар “жонидан тўйиб” турган бир пайтда фермерликка танлов эълон қилиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини танлов асосида бериш тартиби тўғрисидаги буйруғи кучга кирди. Вазир Шуҳрат Тешаевнинг буйруғи Ўзбекистон ҳукуматининг мева-сабзавот етиштириш кўламини кескин ошириш сиёсати туфайли фермерлардан шикоятлар келаётган бир пайтга тўғри келди. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами"да 25 апрелда қайд этилган ва шу кундан кучга кирган буйруқ муқаддимасида айтилишича, у “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги "Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ”қабул қилинган. (Буйруқ ва унга тиркалган илова матни билан norma.uz сайти орқали таниши мумкин). Буйруққа тиркалган иловада фермер хўжалиги юритмоқчи бўлган шахсга ер участкаси беришнинг алгоритми белгилаб қўйилган. Потенциал фермер: а) Туман ҳокимига ер сўраб ариза ёзади; б) Ҳоким аризани келиб тушган куниёқ туман фермерлари кенгашига юборади; в) Кенгаш икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва хулоса чиқаради; г) Кенгаш хулосаси ариза билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади; д) Комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга зудлик билан ёзма хабар беради; е) ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади, баённома тузади ва уни бошқа ҳужжатларга, шу жумладан, туман фермерлари кенгашининг хулосасига қўшиб кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборади; ё) Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига тақдим этилади. ж) Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясига юборади. Демак, фермер хўжалиги тузмоқчи бўлган шахснинг ер участкаси олиш учун тайёрлаган ҳужжатлари 8 та чиғириқдан ўтиши керак ва масала вилоят ҳокимининг имзоси билан ҳал бўлади.
Мой аккаунт