ФСБ Сахалинда яна икки террорчи ушлангинини билдирди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатнинг Сахалин ўлкасида террорчилик амалиётини уюштирмоқчи бўлган икки нафар ИШИД тарафдорини ҳибсга олганини хабар қилмоқда. Қўлга олинган муҳожирлардан бири Ўзбекистон ватандоши экани аниқланди. ФСБ директори Александр Бортников муҳожирлар орасида махсус хизматлар фаолиятини янада фаоллаштириш зарурлигини маълум қилди. Сахалинда яна икки киши террорчиликда айбланмоқда Россиянинг Ўзоқ Шарқидаги Сахалин оролида “Исломий гуруҳ” ташкилоти аъзоси экани гумон қилинаётган икки нафар шахс ҳибс этилди. 26 апрел куни ФСБ тарқатган расмий хабарга кўра, улар минтақада террорчилик хуружини амалга оширишга ҳозирлик кўрган. - Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан Сахалин оролида одамлар оммавий жамланадиган объектда террорчилик актини содир этишга тайёрланган “Исломий давлат” халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди. Олиб борилган оператив-қидирув амалиётлар натижасида Южно-Сахалинск шаҳрида Марказий Осиё республикаларидан бирининг ва Россия Федерацияси ватандошлари бўлган икки киши ҳибс этилди, дейилади ФСБ хабарномасида.