Thursday, 13 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ғaфур Раҳимов АҚШ "қора рўйхати"дан чиқиш уринишини бошлади

Ғaфур Раҳимов АҚШ "қора рўйхати"дан чиқиш уринишини бошладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Ғaфур Раҳимов Вашингтон ва Лондондаги адвокатларидан ўзига қўйилган санкцияни қайта кўриб чиқиш талаби билан АҚШ Молия вазирлигига мурожаат қилишни сўради. Бу ҳақда Ғaфур Раҳимов муваққат президенти бўлган АIBA - Халқаро бокс ассоциацияси ўз расмий сайтида эълон қилди. АIBA баёнотига кўра, Ғaфур Раҳимов Вашингтон ва Лондондаги адвокатларидан санкция қўлланилган махсус шахс ва гуруҳлар рўйхатидан ўз номини олиб ташлаш учун чет эл активларини бошқариш бўйича АҚШ Офисига (ОFAC) мурожаат қилишни сўраган. Халқаро бокс ассоциацияси расмий сайтида эълон қилинган баёнотда жумладан: “Бу жаноб Раҳимовнинг ўз номи ва обрўсини оммавий ахборот воситаларидаги асоссиз айбловлардан тозалашга қаратилган шахдам қадамларидан биридир. Жаноб Раҳимов ўз баёнотида оммавий ахборот воситаларида унинг жиноий уюшмалар билан алоқалари борлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини исботлайдиган энг яхши ҳуқуқшуносларнинг хизматларини сақлаб қолганини айтади”¸ дейилади. Раҳимовнинг адвокатларига кўра, ўзларининг мижозига қарши “ўз вақтида сиёсий таъқиблар ҳам уюштирилган”.
Мой аккаунт