Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Хивада икки йил олдин йўқолиб қолган Ал-Хоразмий ҳайкалини “Локомотив”га ўрнатмоқчилар

Хивада икки йил олдин йўқолиб қолган Ал-Хоразмий ҳайкалини “Локомотив”га ўрнатмоқчиларУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хива шаҳрининг Ичан-Қалъаси киришида жойлашган Ал-Хоразмий ҳайкали шаҳарда қурилаётган “Локомотив” паркига кўчирилади. Ичан-Қалъа маъмурияти 1983 йилда барпо этилган ва ЮНЕСКО рўйхатига киритилмаган бу монумент энди “поездда келиб тушган туристлар йўлагида” жойлаштирилишини билдирди. Санъатшунослар сўнгги йилларда Ўзбекистонда тарихий монументларни кўчириш ёки бузиб ташлаш одат тусига кираётганидан хавотир билдирмоқда. Хоразм вилоятининг Хива шаҳри турғунларидан бири Озодликка қилган мурожаатида бундан икки йилча олдин шаҳарнинг тарихий обидаси бўлган Ичан-Қалъа дарвозаси олдидан олиб ташланган Ал-Хоразмий ҳайкали тақдирига қизиқди: "Ал-Хоразмий ҳайкали қаерга кетди? Нима сабабдан Хива Ичан-Қалъаси кўрки бўлган ҳайкал бузиб ташланди? Чет элдан келган меҳмонлар ҳайкални сўрашяпди. Ҳайкални буздирган собиқ ҳоким Эркин Ёқубов бунга жавоб бермайдими? Нима сабабдан ҳокимлар Хива тарихини бузишяпди?!". Маълум бўлишича, ёдгорлик 1983 йилда машҳур математик, файласуф ва олим, Хоразмнинг энг таниқли шахсларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн-Мусо ал- Хоразмийнинг 1200-йиллигига бағишлаб Ичан-Қалъанинг Ғарбий дарвозаси ёнида ўрнатилган. Монумент ЮНЕСКО маблағи эвазига, махсус буюртма асосида истеъдодли ҳайкалтарош Спартак Бабаян томонидан яратилган. Ҳайкалтарош олим қўлёзма узра чуқур хаёлга чўмганини тасвирлаган. Озодлик мухлислари ҳозирга келиб бу ёдгорлик ўрнида пишган ғиштдан девор кўтарилгани акс этган фотосуратларни ҳам жўнатишди.
Мой аккаунт