Sunday, 23 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ходимига кучи етмаган ҳоким уни ҳамшаҳарларига калтаклатди

Ходимига кучи етмаган ҳоким уни ҳамшаҳарларига калтаклатдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон вилояти Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров йиғилишда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Улуғбек Фармоновни ҳақорат қилиб, ўз ходимларига калтаклатган. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, ҳақорати учун ходимидан жавоб ҳақорат эшитган ҳоким мулозим ҳамшаҳарларини ёрдамга чақирган. Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров 7 апрель куни ҳокимлик биносида ўтказилган йиғилишда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғини ҳақорат қилиб калтаклагани ҳақида шу йиғилишда иштирок этган, давлат корхоналаридан бирида ишлайдиган мулозим Озодликка хабар берди: “Мажлисда ҳоким кадастр бошлиғи Улуғбек Фармоновни ва пилла корхонаси бошлиғини турғазиб қанча тут плантациялари борлигини сўради. Пилла бошлиғи 16 та деди, кадастр бошлиғи 18 та деди. Ҳоким кадастр бошлиғига қараб, “сен итдан бўлган, нега ёлғон айтасан”, деб сўкди. Улуғбек ҳам “сен ўзинг итдан бўлган, бизнинг ҳисобимизда 18та”, деб жавоб қайтарди-да, мажлисдан чиқиб кетди”, дейди мулозим. Унинг айтишича, бундай жавобни кутмаган ҳоким тутақиб кетган ва кадастр бошлиғини орқасидан қувиб чиққан: “Ҳоким туман милицияси бошлиғи ва прокурорни чақириб Улуғбекни ҳибсга олишни буюрди, лекин улар ноқонуний буйруқни бажаришдан бош тортди. Шунда ҳоким ўзи ҳокимликка ишга олиб келган марҳаматлик ҳамшаҳарларини чақирди ва кўплашиб, Улуғбекни ура бошлашди. Шунда кимдир, бўзликларни уряпти, ур, ур деб бақирди. Кейин бўзликлар марҳаматлик мулозимларни уриб кетди. Хуллас, милиция ходимлари зўрға ажратиб олишди”, деди мулозим.
Мой аккаунт