Thursday, 18 June, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

“Хоразм шакар” сотилди

“Хоразм шакар” сотилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўтган йилнинг ноябрида ўз фаолиятини тўхтатган “Хоразм шакар” заводи акциялари 14,2 миллиард сўмга сотилди. 20 сентябрга белгиланган йиғилишда завод номи ўзгартирилиб, унинг қачондан бошлаб ишга тушиши маълум бўлади. Заводнинг 1500 ишчисидан, ҳозирда 70 киши қолган. Завод 14,2 млрд сўмга баҳоланди Жорий йил 12 сентябрь куни “Хоразм шакар” қўшма корхонаси акциялари 14,2 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда хабар қилган “Тошкент” Республика фонд биржаси маълумотига кўра, завод акцияларининг 99,4 фоизини тошкентлик А.Р.Тошев исмли шахс сотиб олган. Акцияларнинг қолган 0,6 фоизи кимга тегишли экани очиқланмади. “Хоразм шакар”нинг янги эгасига айланган А.Р.Тошев ҳақида Озодликда ҳозирча бирор маълумот йўқ. Фонд биржа хабарига кўра, Тошев Тошкент шаҳрининг "Тадбиркор" кўчаси, 72-уйида яшайди. Завод номи ўзгартирилади “Хоразм шакар” расмий сайтига жойланган эълонга кўра, 20 сентябрь куни ўтказиладиган акциядорлар йиғилишида завод номини ўзгартириш режаланган. Заводнинг Тошкентдаги бош маъмурий биносида ўтадиган йиғилишда шунингдек, янги устав, янги ташкилий тузилма ҳам тасдиқланиши кутилмоқда.
Мой аккаунт