Monday, 17 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Имомали Раҳмон: Ҳижоб кийсам, жаннат эшиклари очилади, деб ўйлаяпсизми?

Имомали Раҳмон: Ҳижоб кийсам, жаннат эшиклари очилади, деб ўйлаяпсизми?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожик ёшлари экстремистик гуруҳлар сафларига кириб кетаётганидан чуқур ташвиш билдирди, у масъул мулозимларга бу тенденцияга қарши чоралар кўришни ва қилинган ишлар тўғрисида ҳар уч ойда ҳисобот беришни топширди. Озодлик радиоси тожик хизматига кўра, Раҳмон бу ҳақда 1 сентябрь куни Кўлоб давлат университетида ўтказилган Тинчлик дарсида қилган чиқиши давомида гапирган. Тожикистон президентига кўра, ҳозирда Сурия ва Ироқда давом этаётган ҳарбий ҳаракатларда Кўлоб, Восе, Фарҳор, Ҳамадоний, Шўрообод ва Данғара туманларидан бўлган 50 дан зиёд киши “Исломий давлат” гуруҳи сафларида туриб жангларда қатнашмоқда. Раҳмоннинг фикрича, ёшларнинг экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетишида нафақат уларнинг ота-оналари, балки улар аъзоси бўлган жамоатчилик ҳам аблидир. “Шундай гуруҳларга адашиб кириб қолган болаларнинг оналари кўз ёшларини кўриб турибмиз”, деган Тожикистон президенти. Имомали Раҳмон, шунингдек, ёш кўлоблик тожиклар ўзлари учун ёт бўлган кийим-бош кияётганидан ҳам ташвиш билдирган. “Нега бировларга тақлид қиласиз? Юзингизни тўсиб, ҳижоб кийиб олсангиз жанннат эшиклари очилади, деб ўйлаяпсизми? Гуноҳларингиз унутилади, деб ўйлаяпсизми? Бунинг ўрнига ота-онангизнинг хизматини қилинг”, деган Имомали Раҳмон. Тожик президенти ўзининг ҳаётидан мисол келтириб, турмуш ўртоғига "барча кўлоблик аёллардай оқ рўмолгина ўрашни айтгани" тўғрисида гапирди.
Мой аккаунт