Интернетда "Гулнора Каримованинг қўриқчилари" сурати пайдо бўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Твиттер микроблогида уй қамоғида бўлган Гулнора Каримовани қўриқлаётгани даъво қилинган одамлар фотосуратлари чоп қилинди. Иддао қилинишича, қўриқчилик хизмати ходимлари каби кийинган бу кишилар Ўзбекистон президентининг хотини Татьяна Каримова ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қўйилган соқчилардир.
Г. Каримовани гўё уйидан чиқармаётган қора кийимли кишилар суратини Твиттер микроблогида @Persona887788 аккаунти эгаси чоп қилди. Унинг иддао қилишича, Татьяна Каримова ва МХХ одамлари Гулнора Каримовани бир ойдан буён уй қамоғида ушлаб туришибди.
"Татьяна Каримованинг шахсий тансоқчиси Нодир Валиев у (яъни Татьяна Каримова -- таҳр.) ҳамда (МХХ генераллари) Ҳаёт Шарифхўжаев ва Рустам Иноятов ўртасида курьерлик қилаяпти", деб ёзади Persona887788.