Saturday, 08 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Испанлар Қамчиқ довони йўлини вақтида битказа олмаяпти

Испанлар Қамчиқ довони йўлини вақтида битказа олмаяптиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон пойтахтини Қирғизистоннинг Ўш шаҳри билан боғлайдиган А-373 автойўлининг Қамчиқ довони қисми қурилишида муаммолар пайдо бўлди. Осиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган лойиҳани Испаниянинг Corsán-Corviam қурилиш ширкати амалга оширмоқда. Унинг техникавий назорати ва бошқаруви билан Жанубий Кореянинг Sambo Engineering компанияси шуғулланмоқда. Озодликка маълум бўлишича, шахсан президент Ислом Каримовнинг топшириғига кўра, 2014 йилнинг охирига қадар битиши керак бўлган йўл қурилиши номаълум муддатга кечикмоқда. Қамчиқ довони орқали ўтадиган автойўл қурилишида муаммолар кузатилаётгани ҳақида Ўзбекистонга оид хос хабарлар сиздириладиган Замондош нашри эълон қилган "Европача сифат ўрнига испанча "кетмонқурилиш" мақоласида гап боради.
Мой аккаунт