Thursday, 06 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

"Истеъмолчилар уйи" ўз иш фаолиятини бошлади

"Истеъмолчилар уйи" ўз иш фаолиятини бошладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Video yoqdimi? unda istemolchi-potrebitel (истеъмолчи-потребитель) kanaliga obuna bo`ling va qong`iroqchani bosing! Qo`shimcha ma'lumotlar uchun: ?WEB SITE: https://istemolchi-info.uz ? ?TELEGRAMM: https://t.me/istemolchiinfouz ? ?INSTAGRAM: https://www.instagram.com/consumersfe... ? ?TWITTER: https://twitter.com/FargonaI ? Federatsiyaning qisqa raqamli yagona ishonch telefon raqami - ☎️?1️⃣0️⃣9️⃣1️⃣ Ўзбекистон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жойларда “Истеъмолчи кутубхонаси”, “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштириб олинган. Федерация тизимидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб, Олтиариқ туманида “Истеъмолчи кутубхонаси” бунёд этилди ва ишга туширилди. Кутубхона бугунги кунда туман аҳолиси, аввало ёшлар учун ўзининг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Шундан сўнг Фарғона вилоятининг Риштон туманида қуриб битказилиб ишга туширилган “Истеъмолчилар уйи” ҳам “Истеъмолчилар кутубхонаси” ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг маъмурий биносини ўзида мужассам комплекс сифатида тизим ташкилотлари ичида республикада биринчи бўлди. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасида ҳам “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилган. Федерация республикамизнинг 40 дан ошиқ туман ва шаҳарларида бу каби лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Ҳозирги вақтда биргина Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Данғара, Қўштепа, Фарғона туманларида мазкур лойиҳалар асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг ПҚ-3271-сонли қарори ва Бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш доирасида Бағдод туманида амалга оширилган лойиҳа ҳам “Истеъмолчи кутубхонаси” ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъмурий биносини ўзида мужассам этган яхлит “Истеъмолчилар уйи” комплексини ташкил қилди. Кўзланган мақсад туман жамиятига турли масалаларда ташриф буюраётган истеъмолчилар, бу ерда нафақат ўзларини қийнаб турган муаммолари билан мурожаат қилишлари, бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари, балки қўшимча маънавий озуқа олишлари учун ҳам шароит ҳозирланмоқда.
Мой аккаунт