Saturday, 08 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Каримов “Лазги”га ўйнаб келган расмий байрам қолдирилди

Каримов “Лазги”га ўйнаб келган расмий байрам қолдирилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
31 август куни ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган расмий тантаналар Каримовсиз ўтказилмайдиган бўлди. Озодлик суҳбатлашган Тошкент расмийлари¸ шунингдек хориж дипломатлари¸ ҳозирча ҳеч кимга расмий билдиришнома юборилмаганига қарамай¸ бу тадбирнинг бекор қилинганини айтдилар. Вазирликнинг хабари йўқ 30 август куни Озодликнинг ҳукуматга яқин бир-биридан мустақил икки манбаси 31 авгсут кунги расмий тадбирнинг бўлмаслигини билдирди. Айни пайтда¸ Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Озодлик боғланган расмийси¸ ҳар йили ҳукумат ва хориж дипломатик ваколатхоналари намояндалари учун 31 август куни ўтказиб келинаëтган расмий тантаналарнинг бекор қилинганини на тасдиқлаш ва на инкор қила олишини билдирди. “Бу тадбирни ўтказиш учун махсус тузилган ташкилий-ижодий гуруҳ бор. Унинг раиси Бош вазир Шавкат Мирзиëев. Улар қандай қарорга келишганидан ҳозирча хабаримиз йўқку¸ аммо 31 август кунги расмий байрам бекор қилинса керак. Билишимча¸1 сентябрь кунги халқ сайиллари бўлади”¸ деди Маданият вазирлиги расмийси.
Мой аккаунт