Каримов Путиндан “ориентир”ни аниқлаштиришни сўради
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
ШҲТ Душанбе саммити доирасида россиялик ҳамкасби билан учрашган Ўзбекистон президенти Путинга йиғилиб қолган саволларга юзма-юз ўтириб жавоб топиш ва “қандайдир ориентир”ни ҳис этиш учун тез-тез учрашиб туришни тавсия қилди. Айни пайтда бу учрашувдан сўнг 12 сентябрь кунги саммит йиғинида Каримов Украинага нисбатан ўз “ориентир”ини эълон қилди ва Киев раҳбариятини Москва билан бевосита музокара бошлашга чақирди. Каримов “ярим соат” учун ўпка қилди; Путин “дангаса”ларни айблади 12 сентябрь куни Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо олти давлат – Россия¸ Хитой¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.