2003 йил АҚШ раҳбарлигида НАТО қўшинлари Ироққа бостириб кириши арафаси. Бутун дунёда бу босқинчилик кескин қаршиликларга ( Франция, Германия ва Россия бу қарши давлатларнинг олдида эди) учраётган бир пайт. Ўзбекистон президенти И.Каримов бу босқинни биринчилардан бўлиб қўлламоқда, ўзбек депутатлари буни қарсақлар билан қарши олмоқда.
Афтидан, бу уруш Каримов учун ўз тахтини сақлаб қолиш умидини пайдо этган бўлиши мумкин. Аммо бу ва бундан олдинги ва кейинги воқеалар (Ироқ, Афғонистон, Фаластин, Чеченистон, Қирғизистон ва ҳ.к.), ва умуман, тарихий воқеълик бунинг аксини исботлади: бир халқни қириш билан ўзингга қарши кучларни фаоллаштирасан, ва оқибатда ўз ўлимингни тезлаштирасан, холос. Чунки, ҳам Ироқ, ҳам Афғонистонда босқинчиларга -- (НАТО ва АҚШ) қарши кучлар фаоллашди. Шу билан бирга, бу босқинчиларни қўллаган давлатлар ҳам жиноятчилар рўйхатидан жой олишди.
Шу ерда яна бир жиҳат: Каримов ўз нутқида Саддам ҳақида гапирар экан, гўё ўз қисмати ҳақида гапираётгандек таассурот қолдиради.
http://turkiston.tv/?p=1597