Қаршилик талаба пахтада 4 талабани пичоқлади, бири ўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қарши Давлат университети Тарих факультети миллий ғоя йўналиши 2 курс талабаси шу факультет 4 курс талабаларидан 4 нафарини 16 сентябрь куни пахта даласида пичоқлаб қўйди. Пичоқланганлардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Воқеа университет талабалари пахта тераётган Нишон туманида содир бўлган. Қашқадарё вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасига кўра, 2 курс талабаси, 1990 йилда туғилган Ўролов Акрам Садатович 4 курс талабалари: 1990 йилда туғилган Козим Омоновни, 1990 йилда туғилган Самандар Нурматовни, 1988 йилда туғилган Зафар Тўхтаевни ҳамда 1989 йилда туғилган Воҳид Қодировларни пичоқлаган. Айтилишича, инцидент 4 курс талабасининг 2 курс талабаларидан ўзи учун пахта теришни талаб қилганидан келиб чиққан. Пичоқланган 4 талабадан бири - Козим Омонов воқеа жойида нобуд бўлган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги Озодлик манбасига кўра, Самандар Нурматов ва Зафар Тўхтаевлар шу кунда маҳаллий касалхонада даволанмоқда. Вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага кўра, воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 -- моддаси ("Қасддан одам ўлдириш") бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов амалиётлари олиб борилмоқда.