Tuesday, 04 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қашқадарёда МИБ бошлиғини собиқ ходими пичоқлади

Қашқадарёда МИБ бошлиғини собиқ ходими пичоқладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Баҳром Жўраевни 3 май куни ишдан бўшатилган ходими Шавкат Ибратов пичоқлади. Бу воқеани тасдиқлаган МИБ ходимларидан бирининг айтишича, ишдан ноқонуний бўшатилганини иддао қилган собиқ ходим бошлиғига тўрт марта пичоқ санчган. Касалхонада жарроҳлик қилинган Баҳром Жўраевнинг аҳволи ўртача оғирликда қолмоқда. Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи Баҳром Жўраев 3 май куни ўз иш кабинетида собиқ ходими Шавкат Ибратов томонидан пичоқланди. Бу хабарни тасдиқлаган Яккабоғ тумани МИБининг исми сир қолишини сўраган ходимларидан бирининг Озодликка айтишича, бошлиғини пичоқлаган Шавкат Ибратов бундан бир ой олдин ишдан бўшатилган эди: “Ўша куни Шавкат Ибратов маст ҳолатда келиб, бюрога кирган. Уни ҳамма танигани учун ҳеч ким йўлини тўсмаган. У тўғри бошлиқнинг хонасига кириб, Баҳром Жўраевга тўрт марта пичоқ урган. Биз ҳам шовқин-сурондан билиб қолдик. Дарҳол тез ёрдам чақирилди ва бошлиқни касалхонага олиб кетди. Шавкат Қарши туманидан келиб ишларди, бундан бир ойларча олдин аттестациядан ўтказилмаган эди. Бошлиқ билан ўрталарида нима гап ўтганидан хабарим йўқ”, деди МИБ ходимларидан бири.
Мой аккаунт