Ҳаж мавсуми бошланди: Бу йил зиёратчилар сони 2 миллионни ташкил қилади
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
19 август куни Саудия Арабистонида бу йилги Ҳаж мавсуми бошланди. Бу йил 2 миллион мусулмон Ҳаж сафарига бориши кутилмоқда. Зиёратчилар беш кун мобайнида Каъба атрофини 7 марта айланиш, Арофат тоғида шайтонга тош отиш каби амалларни бажарадилар. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарига кўра, 19 август куни ўзбекистонлик ҳожилар ҳам Мино қишлоғига етиб борган. Саудия Арабистони ҳар йили Ҳаж давомида хавфсизликни таъминлаш учун миллиардлаб доллар сарфлайди. Айрим йилларда Ҳаж мавсумида кўплаб одам ҳалок бўлган тартибсизликлар, ёнғинлар ва фавқулодда ҳодисалар юз беради. Масалан, 2015 йилнинг 24 сентябрида Маккада юз берган тиқилинчда 2300 дан зиёд эронлик зиёратчи ҳалок бўлган, натижада Теҳрон 2016 йилдаги Ҳажни бойкот қилган эди. Ушбу фожиа ортидан Саурия Арабистони ҳукумати айрим йўлларни кенгайтирди. Натижада 2017 йилги Ҳаж мавсуми жиддий фавқулодда ҳодисаларсиз якунланди.