Wednesday, 26 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ҳазили йўқ: Путинни ҳажв қилган қизиқчи Россияни тарк этишга мажбур бўлди

Ҳазили йўқ: Путинни ҳажв қилган қизиқчи Россияни тарк этишга мажбур бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
25 яшар Александр Долгополов Санкт-Петербурдаги яккахон концертида христиан дини, белоруслар ва асосан, ўзини ҳажв қилган эди. У яна мухлисларига сиёсат ҳақида олтита латифа тайёрлашга ваъда берган, улардан дастлабкиси Владимир Путинни нишонга олган эди. − Халқимиз иккита лагерга бўлинди, − деди у. − Бир тарафда Путинни қўлловчилар, бошқа тарафда эса ўқийдиган, ёзадиган ва мантиқий хулоса қила оладиганлар турибди. Путин туғилиб ўсган шаҳардаги “HopHead” клубига келган бир неча ўн кишилик мухлислар бу ҳазилни эшитиб¸ асабий кулганидан сўнг Долгополов: “Мен қачон сиёсат ҳақида латифа айтсам, залда ўтирган одамлар асабийлашаётганини сезаман”, дейди. Орадан икки ой ўтиб, таниқли ҳажвининг ўзини ўзи фош қилувчи жонлантирилган (анимация) монолог YouTube каналига жойланди ва тез орада уни 2 миллиондан ошиқ киши кўрди. Россия Ички ишлар вазирлиги HopHead клубига видеодаги ҳажвчи ҳақида тўлиқ маълумот беришни сўраб юборган билдирувида видеонинг 2 397 504 марта кўрилгани ëзилган. Қизиқчи ўша хатнинг фотонусхасини Инстаграмдаги саҳифасига истеҳзоли тагхат билан жойлади. “Йигитлар, ҳаммангизни табриклайман, бопладик, − дейилади унда. – Менинг шуҳратимга шуҳрат қўшилди”. Кўп ўтмай Долгополов YouTube каналидаги саҳифасига видеомурожаат жойлади, лекин ундаги оҳангда ҳазилдан асар ҳам қолмаган эди. ‒ Бу нимани англатишини ҳаммамиз тушунамиз. Улар мухлисим бўлгани учун мени селфи тушишга қидираётгани йўқ, ‒ деди у. ‒ Бошоғриқларим кўпаяётганига ишончим комил.
Мой аккаунт