Ҳусан Московскийга шерикликда айбланаëтган "Обид карам" ва укаси ҳибсга олинди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2015 йилдан бери оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ қидирувга берилган йирик тадбиркорлар - Обид ва Олим Баҳромовлар Москвадан Тошкентга қайтиши ортидан 26 июнь куни қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка Баҳромовлар отаси ва уларга адвокатлик қилаëтган Фарҳод Турсунов маълум қилди. Жиноят оламида “Обид карам” номи билан танилган Обид Баҳромовнинг криминал авторитет Ҳусан Зиëмуҳаммедовнинг (постсовет ҳудудида Ҳусан Московский деб танилган "вор в законе" - таҳр.) бизнес шериги бўлгани айтилади. Озодликка маълум бўлишича¸ ака-укалар устидан 2015 йили очилган жиноий иш терговини Ўзбекистон ДХХсининг Тошкент туман терговчилари олиб бормоқда. "Обид карам" Жиноят оламида “Обид карам”¸ "Обид вагон" номлари билан танилган Обид Баҳромов ҳамда укаси Олим ва Равшанлар 2014 йилгача Ўзбекистондан Россияга катта миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилиш билан шуғулланган. Яқинларининг Озодликка айтишича¸ 2015 йилда ака-ука тадбиркорлар қамалиш таҳдидлари ортидан Москвага қочишган. Обид ва Олим Баҳромовларнинг Ўзбекистонда қолган шериклари ҳамда кенжа укаси Равшан Баҳромов 2015 йили Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди томонидан савдо қоидаларини бузиш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларда айбдор деб топилиб¸ 17 йилгача озодликдан маҳрум этилган.