Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Кийимини пеш қилган Шоҳжаҳон ижтимоий тармоқда калака қилинмоқда

Кийимини пеш қилган Шоҳжаҳон ижтимоий тармоқда калака қилинмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонлик машҳур ҳофиз Шерали Жўраевнинг ўғли, 28 яшар Шоҳжаҳон Жўраев WhatsApp, Telegram ва Youtube тармоқларида такаббурлик ҳамда ўзига бино қўйганликда айбланмоқда. Видео, фото кўринишида изоҳ қолдираётганлар хонанданинг Инстаграмдаги саҳифасида саҳнага кийган либослари услубини такрорлаганлар жаримага тортилади, дея пўписа қилганини калака қилмоқда. Шоҳжаҳон Жўраев Инстаграмдаги саҳифасида эгнига кийган либослар услубининг "оригинал" эканини писанда қилиб, ким бу "қонунийлаштирилган" услубни такрорласа жаримага тортилишидан огоҳлантиради. Ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бу эълонни, айни пайтда Шоҳжаҳон Жўраевнинг камера олдида туриб овозлантиради: - Ушбу эгнимдаги либосим тўла менинг ғоям асосида яратилган ва қонунийлаштирилган. Бу стилдан нусха кўчирманг, акс тарзда катта жарима тўлайсиз! Олдиндан узр сўрайман, - дейди қўшиқчи Шоҳжаҳон Жўраев ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида. Бу эълон сал ўтмай Шоҳжаҳон Жўраевнинг саҳифасидан олиб қўйилган бўлса-да, ижтимоий тармоқларнинг минглаб саҳифаларига кўчишга улгурди.
Мой аккаунт