Кореялик иш берувчини ўлдириб, далага кўмган икки ўзбек қидирилмоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Корея матбуотида маҳаллий фермерни қийнаб ўлдириб, далага кўмган ва банкдаги пулини ўмариб қочишда гумон қилинган икки ўзбекистонлик қидирилаётгани хабар қилинмоқда. MBC ва бошқа йирик корейс телеканалларида берилган хабарларга кўра, жиноятчилар марҳумнинг 28 минг АҚШ долларига яқин пулини ўмариб, қочишга муваффақ бўлган. Кореядаги ўзбеклар жиноятчиларнинг Ўзбекистонга қочганини айтмоқда. Матбуотда берилган хабарларга кўра, Ўзбекистоннинг икки фуқароси 25 сентябрь куни тушдан кейин Сеул яқинидаги Кёнгидо вилоятида қўзиқорин етиштирадиган 54 яшар фермерни пичоқлаб ўлдириш ва унга қарашли далага кўмиб, қочишда гумон қилинмоқда. MBC телеканалида берилган репортажда айтилишича, "фермернинг қўлида ноқонуний равишда ишлаган икки ишчи қотилликдан сўнг марҳумнинг 33 миллион вон (тахминан 28 ярим минг АҚШ доллари) миқдоридаги пулини ўғирлаган".