Wednesday, 26 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қуръонлар ёқилмоқда, масжидлар ёпилмоқда - мусулмон дунёси нега жим? - BBC Uzbek

Қуръонлар ёқилмоқда, масжидлар ёпилмоқда - мусулмон дунёси нега жим? - BBC UzbekУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хитой Германия терма жамоаси ва Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни "ноҳақлигини ўз кўзи билан кўриши учун" Шинжонга таклиф қилган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, "Ўзил фэйк янгиликларга алданган". Расмий Пекин машҳур футболчининг Хитойдаги мусулмон уйғурларнинг аянчли аҳволи ҳақидаги баёнотига шу йўсин муносабат билдирган. Ўзил Муҳаммад уммати - мусулмон давлатларининг Хитойнинг уйғурларга зулми қаршисида сукут сақлаётганини қоралаган. "Қуръонлар ёқилмоқда... Масжидлар ёпилмоқда... Муҳаммад уммати жим... Зулмга рози бўлиш зулм эканлигини билмайдиларми?" деб ёзган Месут Ўзил ўзининг Твиттер саҳифасида. Шу йил августида БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашидаги 20 дан ортиқ давлат Хитойнинг Шинжондаги уйғурларга муомаласи танқид қилинган мурожаатномани имзолаганди. Уларнинг орасида биронта ҳам мусулмон давлати йўқ. Хўш, Ўзбекистон дохил мусулмон дунёси Хитойнинг уйғурларга ўтказаётган зулми қаршисида нега сукут сақламоқда? Би-би-си Ўзбек хизмати ушбу саволни шу йил августида Тошкентдаги халқаро анжуманга ташриф буюрган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти вакили профессор Холит Эренга берган. Ўзбекистон 1996 йилдан буён ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Мой аккаунт