Saturday, 22 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қувасойда шифокорлар кўча тозалаш ишида, беморлар навбат кутишмоқда

Қувасойда шифокорлар кўча тозалаш ишида, беморлар навбат кутишмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон президентининг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш ҳақидаги қатъий кўрсатмасига қарамай, Фарғонанинг Қувасой шаҳри Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари кўча тозалашга жалб этилганликлари ҳақда Озодликка шикоят қилишди. Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг исми сир қолишини истаган ходими Озодликка врач ва хамширалар кўча тозалаш ишларига олиб чиқилгани сабаб, шифохона ва поликлиникада беморлар навбат кутиб қолишганини айтди. - Шаҳар ҳокими Адҳам Зиёвутдинов кўча тозалаш ишларига олиб чиқиб ишлатмоқда. Ҳеч ким беморлар ҳақида ўйламайди. Аҳир биз кўча тозалаш учун тиббиёт бирлашмасига ишга кирганимиз йўқку, биз шифокорларбеморларга қарашимиз керак. Бу ерда беморлар навбат кутиб қолишяпти, - дейди бирлашманинг исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ходими. Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Озодлик суҳбатлашган бошқа яга бир неча ходими шаҳар ҳокимининг оғзаки буйруғи билан ҳар жума ободонлаштириш ишларига мажбурланаётганликларини тасдиқлашди. - Ҳар жума ўзимизни территорияни тозалаяпмиз. Ҳокимият касалхона олдида территория бўлиб берган, шу ерларни ҳам тозалаймиз, - деди Тиббиёт бирлашманинг Озодлик суҳбатлашган мулозими. Озодлик Қувасой Тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ушбу шикояти юзасидан муносабат олиш учун Қувасой шаҳар ҳокимиятига қўнғироқ қилди.
Мой аккаунт