Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Лавров Трамп-Ким саммити олдидан Шимолий Кореяга борди

Лавров Трамп-Ким саммити олдидан Шимолий Кореяга бордиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти билан Шимолий Корея раҳбарининг режалаштирилган саммити олдидан Шимолий Кореянинг етакчи расмийлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Лавровнинг 31 майдаги сафари Қўшма Штатлар билан Шимолий Корея ўртасидаги дипломатик муносабатлар илиқлашиши кутилаётган пайтга тўғри келди. Расмий Москва саммит музокаралари чоғида ўз овози эътиборга олинишини истайди. Лавровни, корейс ҳамкасби билан учрашгандан сўнг, Шимолий Корея раҳбари қабул қилди. −Айни чоқда Шимолий ва Жанубий Корея ҳамда Шимолий Корея билан Қўшма Штатлар ўртасида мулоқот ўрнатиш ва муносабатларни изга солиш ишлари давом этмоқда. Биз Шимолий Корея билан ушбу масалага ўта эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклиги масаласида фикримиз бир жойдан чиқаётганини, ҳамма нарсани эртагаёқ, бирдан талаб қилиш васвасасига берилмаслик зарурлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Ядро қуролидан холи зонага айлантириш муаммоси кўп қирралидир. Яна урғу бериб айтмоқчиманки, у Шимоли-шарқий Осиёда тинчлик, барқарорлик ўрнатиш, ўзаро мулоқот тизими, ҳамкорлик, тенг ва бўлинмас хавфсизликка бевосита боғлиқдир, − деди Лавров Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ри Янг Ҳо билан учрашув чоғида.
Мой аккаунт