Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Лентасимон гижжалар хакида сиз билмаган малумотлар

Лентасимон гижжалар хакида сиз билмаган малумотларУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Лентасимон гижжалар Одам организмида ҳўкиз Лентасимон, чўчқа Лентасимон, сербар гижжа ва калта гижжа кўпроқ учрайди. Одатда уларнинг личинкалари организмга тушиб, ичакда етилиб, гижжага айланади. Ҳўкиз Лентасимон бўйи 4-10 м.гача бўлади. Одамга касаллик гижжа личинкалари бўлган мол гўштини яхши пиширмай истеъмол қилинганда юқади. Уй бекаларига хом қийма тузини тотиб кўраётганда юқади. Чўчқа Лентасимон бўйи 2 м.гача бўлади. Одамга чўчқа гўштида бўладиган личинкалар орқали юқади. Сербар гижжанинг узунлиги 6-15 м.гача бўлиб, одамга балиқни етарли қовурмасдан (пиширмасдан) ёки хомлигича еганда юқади. Касаллик белгилари: камқувватлилик, бош айланиши, сўлак оқиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, қориннинг оғриб туриши, ич суриши. Тилда оч қизил доғ ва ёриқлар пайдо бўлиши касаллик белгилардан бири. Калта гижжалар рўзғор буюмлари орқали - ешик бандлари, ҳожатхона стулчалари ва бошқалардан ўтади; кўпинча болалар касалланади. Қоринда оғриқ туриб, беморнинг кўнгли айнийди, иштаҳаси пасаяди, боши оғриб, ичи кетади, болалар еса тутқаноқ тутгандек талвасага тушади.
Мой аккаунт