Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

М.Абутов: Ўзбек қамоқлари маҳкумларни очлик билан қийнайди

М.Абутов: Ўзбек қамоқлари маҳкумларни очлик билан қийнайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон қамоқларида 43 900 нафар маҳбуснинг 58та жазони ўташ муассисаларида ярим оч ҳолда юргани БМТ Инсон Ҳуқуқлари қўмитаси мустақил экспертларига юборилган шикоятларда исбот ва ҳужжатлар билан акс этган. Маҳбуслар ҳамда уларнинг оила аъзолари хабарига кўра, зоналарда озиқ-овқат ва ичимлик суви мавжуд эса-да, уларнинг сифати талабга жавоб бермайди. Баъзи ҳолларда маҳкумларнинг қариндошлари қамоқхоналарда бериладиган озиқ-овқатга етарли гўшт солинмаслигини хабар қилганлар. Шунингдек, маҳкумларнинг яқинларига кўра, қамоқхона нозирлари маҳбусларга мўлжалланган озиқ-овқат ва дори-дармонни кўпинча олиб қўйишади ёки вақтида эгасига етказиб беришмайди. Ўзбек қамоқхоналарида бир неча марта жазо ўтаган журналист Носир Зокир жазони ижро қилиш масканларидаги шароит ҳақида гапиради: - Овқат етишмаслиги тўғри. Дастлабки ҳафталарда уни ейиш жуда қийин бўлади. Бирор ой ўтгач, ўрганиб кетасиз. Кунига уч бўлак нон беришади – эрталаб битта, тушликда битта, кечқурун битта. Асосан картошка ёки макарон, баъзан эса гуруч беришади¸- дейди журналист. Қамоқхона “баландаси”ни татиб кўрган яна бир ўзбек журналисти Улуғбек Ҳайдаровга кўра, ўзбек маҳбуслар таомномасида тухум бўлмаган: - Уч ой турмада ва зонада ўтирган булсам, тухум ёки балиқ беришмаган. Гўшт ўрнига қанақадир майда суякчалар беришган. Қуритилган картошка солинган сув ичганман¸- дейди собиқ маҳкум. Фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдусалом Эргашев ўзбек маҳкумларига суткасига бир яримта тухум ейиш белгилаб қўйилганини янгилик дея таснифлади: - Янгиликку, Совет қамоқхоналарида тухум умуман тақиқланган таом ҳисобланар эди. Ўша давр маҳкумларининг бир ойлик рациони 14 рублни ташкил этарди. Энг кам ойлик у пайтлар 70 рубль эди¸- дейди суҳбатдош. Ўзбек қамоқхоналарида 10 йил ўтирган собиқ маҳкум Муҳаммад Солиҳ Абутов ўз бошидан кечирган очлик азобларини эслар экан, “Ўзбек қамоқлари маҳкумларни очлик билан қийнайди,” дея таъкидлади.
Мой аккаунт