Monday, 22 June, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Марказий Осиё: Талаш дарёлар

Марказий Осиё: Талаш дарёларУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Би-би-си Жаҳон Хизмати тайёрлаган "Марказий Осиё: Талаш дарёлар" фильмини томоша қилинг. Сув манбалари тобора камайиб бораётган, аммо аҳолиси жадал ўсаётган Марказий Осиёни келажакда нима кутаяпти? Минтақа давлатлари сув ва энергия масаласини қандай ҳал қилишмоқда? Би-би-си мухбири Рустам Қобил минтақада бўлиб, айни саволларга жавоб излаган. Ушбу фильм Амударё ва Сирдарё каби йирик дарё сувларини бўлашиш борасида қўшни давлатлар орасида ҳал қилинмай қолаётган сув муаммоси инсонлар ҳаётига қандай таъсир қилаётгани ҳақида. Сув сўнгги йиллари Марказий Осиё давлатлари ўртасида муносабатлар таранглигига сабаб бўлди ва ҳатто уруш таҳдидлари ҳам ўртага чиқди. Тепадаги икки мамлакат - Тожикистон ва Қирғизистон сувга бой, аммо энергия бойликлари йўқ. Шу боис улар дарёларда йирик тўғонлар қуриб, сувдан электр ишлаб чиқаришни исташади. Пастдаги уч давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон эса газ ҳамда нефтга бой. Бироқ улар ўз далаларини суғориш ва ичиш учун етарли сув манбаларига эга эмаслар. Совет даврида ишлаган ягона тизим қўшни мамлакатлар ўртасида сув ва энергия алмашинувини таъминлаган. Барчага сув ҳам, ток ҳам, газ ҳам етган. Иттифоқ ортидан мазкур тизим ҳам қулади. Оқибатда баъзан сувсизлик, энергия тақчиллиги, сиёсий ғалаёнлар ҳамда инсоний фожиалар рўй берди. Муаллифлар: Рустам Қобил, Оксана Вождаева ва Максим Ломакин.
Мой аккаунт