Tuesday, 04 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Масжидларга Ҳайитда тушган эҳсон пулларини юз фоиз "Вақф"га ўтказиш буюрилди

Масжидларга Ҳайитда тушган эҳсон пулларини юз фоиз "Вақф"га ўтказиш буюрилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистондаги масжидларда имомлар Рамазон ҳайити куни тушган ҳайр-эҳсон пулларини юз фоиз “Вақф” фондига ўтказиш ҳақида топшириқ берилди. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган имомлар бундай топшириқ масжидларда норозиликка сабаб бўлганини айтишди. Имомлар эҳсон пуллари “Вақф” фондига ўтказилаётгани сабаб масжид ҳаражатларини қоплашга маблағ етмаётганидан нолимоқда. Айни пайтда “Вақф” фонди Рамазон ойида 1,8 миллиард сўмлик закот ва ҳайрия маблағларини ҳақдорларга етказганини маълум қилди. 4 июнь - Рамазон Ҳайити арафасида Андижон вилоятидаги туманлар бош имомларига йўлланган аудиомурожаатда вилоят бош имом ҳатиби экани ишонилаётган шахс Ҳайит намозида тушадиган пулларни ҳамда масжидларга ўрнатилган эҳсон қутиларидаги пулларини юз фоиз "Вақф" фондига ўтказиш ҳақида Муфтийдан топшириқ бўлганини айтади. “Ассалому алайкум, ҳурматли домлалар. Ҳамма бош имомлар диққатига. Ҳозир Муфтий ҳазратларидан топшириқ бўлди, эртага Ҳайит пулидан ташқари яшчикларникини ҳам очиб олиб кетишар экан. Юз фоиз ҳаммасини ўткизайлик, яшчикларга тўсқинлик қилманглар”, - дейилади 4 июнь куни имомларга йўлланган аудиомурожаатда.
Мой аккаунт