МХХ: "70 ёшли онангни олиб келиб кўз ўнгингда зўрлаймиз" - BBCUZBEK.COM
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Журналист Бобомурод Абдуллаев суд жараёнида ўзига бўлган қийноқлар ва таҳдидлар ҳақида гапирган. Журналист МХХ терговчиларининг тергов давомида унга давлат сирини ошкор қилганини ҳамда у Муҳаммад Солиҳга эмас балки мухолифат лидери унга маълумот тўплашда хизмат қилганини айтган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналистлар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насретдинов ва икки тадбиркор Равшан Салаев ҳамда Шавкат Оллоёоровларнинг суди 26 март куни давом этган. Унда асосан журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кўрсатмалари тингланган. Суд жараёнида тингловчи сифатида иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, Бобомурод Абдуллаев ўзига бўлган қийноқларни тасвирлаб берган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.