У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон 2018 йили қарийб 350 минг янги иш ўрни ташкил этмоқчи. Мамлакатда ҳар йили 600 минг ёш мустақил ҳаётга қадам қўяди. Ҳукумат жуда қаттиқ ҳаракат қилган тақдирда ҳам барча ўзбекистонликни ўз Ватанида етарли маошли иш билан таъминлаши мушкул вазифа. Хўш, шундай бир шароитда Ўзбекистон қандай йўл тутгани маъқул? Би-би-си Ўзбек Хизматининг 16 февралдаги Facebook LIVE жонли дастури ана шу мавзуга бағишланди. Дастур иштирокчилари АҚШда истиқомат қиладиган сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев, Россияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Ботиржон Шерматов ва иқтисодчи Жамшид Муслимовлар. Дастур бошловчиси Рустам Қобил. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.