У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
GM Uzbekistan ширкати мувофиқлаштириш ва режалаштириш дирекцияси директори бўлиб ишлаган 40 яшар Алишер Комилов 28 август куни Ўзбекистон Бош прокуратурасида сўроқ қилинди ва тилхат билан уйига қўйиб юборилди. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқарувига яқин мулозимга кўра¸ Алишер Комилов “кўзбўямачилик қилишга рози бўлмагани учун исталмаган шахсга айланган”. Озодлик мавзу юзасидан изоҳ олиш учун Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ GM Uzbekistan ва "Ўзавтосаноат" раҳбарияти билан боғланишга уринди. Ўзбекистонда байрам куни бўлгани боис, бу идоралардан изоҳ олишнинг иложи бўлмади. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқарувига яқин мулозимнинг айтишича, Комиловнинг хизмат кабинетида прокуратура терговчилари 28 авустда тинтув ўтказган. Комилов автомашиналарни навбатсиз расмийлаштириб сотганликда гумон қилинган. Озодлик мухбири Комилов ҳақида уни яқиндан танийдиган ҳамкасбларидан суриштириб кўрганида, унинг чет-элда ўқиб келиб, 10 йилдан бери автосаноат системасида ишлаб келганини, ўзида бир дона Ласетти русумли мошинаси борлигини аниқлади. Ҳамкасбларидан бири уни "ақилли ва ойликдан ойликка яшайдиган тоза йигит", деб атади.