Мирзиёев Каримовдан кучлими ёки Горбачевни нега судга бермоқчилар?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2011 йил, 5 январда имзолган фармонга биноан Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспорти яроқлилик муддати 2015 йилнинг 31 декабригача қилиб белгилаб қўйилган. Бош вазир Шавкат Мирзиёев 2014 йил, 6 февралда имзолаган қарор мамлакат аҳолисининг муайян қатлами учун Президент фармонида белгиланган муддатни роппа-роса бир ярим йилга қисқартирган.
Сарлавҳага чиқарилган биринчи савол шундан пайдо бўлди: Мирзиёев Каримовдан кучлими?
Озодликнинг биометрик паспорт мавзуидаги сўнгги материалида келтирилган бир маълумот авиа ва темир йўл чипталари олувчилар учун эски паспорт яроқлилик муҳлати жорий йилнинг 1 июлигачагина қилиб белгилаб қўйилиши ортидан пайдо бўлган шубҳаларни кучайтириб юбордики, OzodNazar бугун шу масалани муҳокама қилди.